Ўзбекистонда туристлардан ҳар қандай купюраларни чекловларсиз қабул қилиш таклиф этилди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туристлардан ҳар қандай муҳрлари, штамплари бўлган купюраларни банк комиссияси олмасдан чекловларсиз алмаштиришга қабул қилиш таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Mening fikrim жамоавий мурожаат порталига таянган ҳолда.
“Хорижлик (осиёлик) сайёҳлар нега валюта айирбошлаш шохобчаларида улардан степлер тешиклари, муҳрлари ва штамплари бўлган валютани қабул қилмасликлари ва уларни 5 фоиздан 20 фоизгача комиссия ундирган ҳолда алмаштириш учун Ташқи иқтисодий миллий банкига юборишларидан ҳайратга тушадилар? Бизнинг банк тизимимиз Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардаги каби шу штамп ва муҳрлар пулнинг ҳақиқийлигини билдирувчи белги эканлигини тушуниб етиши керак”, - дея ёзади муаллиф.
Унинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарни уларни эски ва эски бўлмаганига ажратмасдан туриб, комиссияларсиз миллий валютага айирбошлаш ҳақида қарор қабул қилиши зарур.
Эслатиб ўтамизки, одатда Ўзбекистонда банклар ва айирбошлаш шохобчалари муҳр, штамп ва турли белгилари бўлган валютани алмаштиришдан қатъий равишда бош тортади.
Сурат манбаи: https://properm.ru/bank/news/96604/