Ўзбекистонда туристларга фото- ва видео суратга олишга рухсат берилди

Дата: 10:17, 08-02-2018.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туристларга фото- ва видео суратга олишга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февралда имзоланган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

“Туристлар томонидан жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олиш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади, рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳамда барча турдаги суратга олишлар тақиқланганлиги ҳақидаги тегишли кўрсаткичлар ўрнатилган объектлар бундан мустасно”, - дейилади фармонда.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлигининг буюртманомаларига кўра хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, жумладан, дронларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тартибини кўзда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш режаланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, олдин Ўзбекистонда милицияга сайёҳлар тарафидан фотоаппаратларга олинган суратларни ўчириб ташлашга рухсат берувчи йўриқнома амал қилар эди.

Сурат манбаи: https://news.tj/ru/news/all

Янгилик билан ўртоқлашиш: