Ўзбекистонда туризм ҳақида янги газета чиқди

Дата: 14:13, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакат туризм тармоғига бағишланган TURIZM газетасининг биринчи сони нашрдан чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Газетанинг илк сони саккиз полосадан иборат бўлиб, ўзбек тилида чоп этилган. Ҳозирча у ойига икки марта чоп этилади. Кейинчалик газетанинг рус ва инглиз тилидаги версиялари ҳам чиқарилади.

“Газета ўқувчиларини туризм тармоғининг янгиликлари билан таништиради. Ундан сайёҳлик қонунчилиги, соҳадаги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, туристик ташкилотлар фаолиятига доир маълумотлар ва бошқа кўплаб бошқа мавзуларни топиш мумкин бўлади. Мамлакат туристик маҳсулотини барча жойларда тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм”да.

Газета муҳарририяти Ўзбекистон Республикаси давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилади, бу эса сайёҳлик соҳасига доир кенг кўламдаги масалаларни ёритишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: