Ўзбекистонда туризм соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:18, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” миллий компанияси Тошкент Давлат иқтисодиёт университети билан биргаликда ОЎМ ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун туризм соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ярмаркани ўтказишда кўзланган мақсад – ОЎМ ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини туризм соҳаси корхоналарида иш билан таъминлаш ва шу орқали сайёҳлик фаолияти субъектларини малакали кадрлар билан таъминлашдан иборат”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Ярмарка 2015 йилнинг 16 апрелида “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг Илмий –амалий консалтинг марказида бўлиб ўтади. Ҳозирда туризм соҳаси корхоналарида мавжуд бўш иш жойлари ҳақида маълумотлар йиғилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: