Ўзбекистонда туризм соҳасида давлат божи миқдорини ўзгартириш режалаштирилмоқда

Дата: 18:45, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туризм соҳасида давлат божи миқдорини ўзгартириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган.

Хужжат Ўзбекистон ҳукуматининг қатор қарорларига, хусусан, “Туристик фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом”га ўзгартишлар киритади (Вазирлар Маҳкамаси томонидан 497 сон билан 2003 йил 11 ноябрда тасдиқланган).

Туристик фаолият ҳуқуқини олиш учун давлат божи қуйидаги миқдорларда олинади: меҳмонхона, туроперторлик хизматлари кўрсатиш лицензиясини олаётган юридик шахслар учун ЭКИҲМ 10 бараварида; меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи оилавий корхоналар ҳамда фақат ички сайёҳлик соҳасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун ЭКИҲМ 5 бараварида; гидлар (экскурсоводлар учун) – ЭКИҲМ 2 баравари миқдорида.

Эслатиб ўтамизки, хужжатнинг амалдаги шаклида барча даъвогарлар учун давлат божининг ягона миқдори ЭКИҲМ 10 бараваридир.

2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ЭКИҲМ 130240 сўмга тенг.

$1 = 2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: