Ўзбекистонда туризм соҳасида илк маротаба йирик тадқиқ ишлари амалга оширилади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ноябрда Давлат Статистика қўмитаси “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан биргаликда туризм соҳасида йирик тадқиқ ишларини амалга оширадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадқиқ ишлари Тошкент Халқаро аэропорти, пойтахт темир йўл вокзали, шунингдек, Тошкент ва Бухоро вилоятларидаги баъзи божхона постларида амалга оширилади. Тадқиқ махсус тайёрланган интервью ўтказувчилар томонидан респондентларнинг кўнгилли асосдаги иштироки асосида ўтказилади”, – дейилади Давлат Статистика қўмитаси хабарида.
Ушбу тадқиқ натижаларига кўра туристлар оқими, ташрифларнинг давомийлиги ва мақсадлари, харажатлар таркиби, республика экспорт ва импортида туризмнинг ҳажми ва бошқа статистики маълумотлар аниқланади.