Ўзбекистонда туризм соҳасида кўнгилли сертификацияни жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:05, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туризм соҳасида “tourist-friendly” тизими бўйича кўнгилли сертификацияни жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ҚҲМҚПда жойлаштирилган.

Давлат туризм қўмитаси маълумотига кўра, “tourist-friendly” сайёҳларга мўлжалланган турар жой масканлари, умумий овқатланиш муассасалари, галереялар, музейлар, транспорт компаниялари ва бошқа сайёҳлик инфратузилмаси объектларини кўнгилли сертификатлашни кўзда тутади.

У мазкур муассасанинг санитар меъёрлар, маҳсулот сифати ва ассортиментига талаблар, иссиқ сув тизимларининг доимий фаолият юритиши, захира электр қуввати тизимлари, турли тўлов тизимларининг ишлаши, видео кузатув ва бошқа хавфсизлик чора-тадбирлари, хорижий тилларни яхши билувчи ходимларнинг мавжудлигини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, ушбу тизим бўйича сертификат эгаларига инглиз тилида ёзилган махсус белги берилади ва у сайёҳларга кўрсатилаётган хизматларни эркин танлашга

 имкон беради.

Ушбу лойиҳа қабул қилиниши, сайёҳларнинг туризм хизматларини эркин танлашини таъминлайди, сайёҳларнинг туризм соҳаси субъектларининг хизматларига ишончини оширади, сертификатланган туризм субъектларининг фаолиятини мамлакатда ва хорижда самарали тарғиб қилишни таъминлайди.

Муҳокама 24 декабргача давом этади.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: