Ўзбекистонда туризм соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқилади

Дата: 17:48, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туризм соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқилади.  Шу муносабат билан соҳа мутахассислари техник қўмитага киришлари таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу иш билан “Ўзбектуризм” миллий компанияси шуғулланади. МК хабар қилишларича, туризм соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқиш бўйича техник қўмита таркибига манфаатдор вазирлик ва муассасалар, ОТМ, туристик фаолият субъектлари, мустақил мутахассислар ва экспертлар киради.

Номзодлар 20 апрелгача тегишли маълумотномани тўлдиришлари зарур. Барча зарур маълумотлар “Ўзбектуризм” МК сайтида мавжуд.

Туризм соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқиш сайёҳлик хизматлари ҳавфсизлиги, сифатини ошириш ва уларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадларида амалга оширилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: