Ўзбекистонда туризм тармоғини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда
Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қисқа истиқболда туризм тармоғини ривожлантириш концепцияси ва уни 2017-2021 йилларда амалга ошириш бўйича кўчиктириб бўлмас чоралар дастури ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ишлаб чиқиш ишлари Давлат туризм қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва муассасалар, жойлардаги давлат органлари томонидан, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда олиб борилмоқда.
Концепция лойиҳаси сайёҳлик соҳаси яхши ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосланиб, уни ишлаб чиқишга тармоқни тадқиқ қилиш билан шуғулланаётган олимлар ва мутахассислар таклиф этилади.
Концепцияни амалга ошириш бўйича кўчиктириб бўлмас чоралар дастури туризмни, ёндош тармоқларни ривожлантириш бўйича аниқ чоралар, молия манбаларини кўзда тутади.
Ҳозиргача концепция Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган давра суҳбатларида кенг муҳокама қилинди. Мулоқотни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттириш режалаштирилмоқда.