Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш концепцияси муҳокама қилинмоқда
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ –Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш концепцияси муҳокама қилиш 8 мартгача давом этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикасида ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш Консенсиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, хужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўгърисида”ги 4861-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси орқали ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси ва 2017-2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.


