Ўзбекистонда туризмни ўз маҳсулоти экспорти орқали рағбатлантириш йўли ўйлаб топилди

Дата: 16:07, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туризмни ўз маҳсулоти экспорти орқали рағбатлантириш йўли ўйлаб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда ўзбек ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини “Welcome to Uzbekistan” белгиси билан тамғалашлари зарур. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида стандартизация тизими. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар маркировкасига қўйиладиган товар белгиси. Асосий қоидалар” номли стандартда акс этган.

Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, стандарт экспорт қилинаётган маҳсулотлар маркировкасида мажбурий равишда “Welcome to Uzbekistan” товар белгисидан фойдланиш ҳамда “Uzbekistan Travel” порталига ҳавола беришни кўзда тутади.

Товар белгиси қўйиладиган юза белгини товарнинг бутун фойдаланиш муддати давомида аниқ ва тиниқ акс эттиришни таъминлаши зарур.

Сурат манбаи: https://mineconomy.uz/uz/node?year=2022&page=46

Янгилик билан ўртоқлашиш: