Ўзбекистонда туризмнинг ЯИМ улушини 10-15%гача етказиш мақсади қўйилди

Дата: 07:27, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича туризм тармоғи Ўзбекистонга ЯИМ 2% келтирди. Бу $1,2 млрд атрофида дегани. Шундан келиб чиқиб, 2016 йил якунлари бўйича тармоқ даромади даражасини 10-15% етказиш режаси бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида экологик туризм бўйича халқаро конференциянинг очилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов маълум қилди.

“Экологик туризм – барқарор ривожланиш ва атроф муҳим ҳимоясининг муҳим омили: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусидаги форумнинг фахрий меҳмони бўлиб Бутунжаҳон туристик ташкилотининг техник ҳамкорлик ва хизматлар бўйича ижрочи директори Чжу Шанчжонг қатнашди.

Конференция ЮНВТО, ЮНЕП, ЕЭК ООН, Халқаро экотуризм жамияти, халқаро молия институтлари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматовнинг таъкидлашича, бугун атроф муҳитни муҳофаза қилишга давлат томонидан катта аҳамият берилмоқда. Агар олдинги дастурлар миқдори $1 млрдга етмаган бўлса, яқинда маъқулланган сўнгги 3 йиллик дастурга $2,5 млрд атрофида ажратилади.

Маълумот ўрнида, форум 5-6 октябрда Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: