Ўзбекистонда туркиянинг туризмни ривожлантириш бўйича тажрибаси жалб этилади

Дата: 09:37, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида замонавий меҳмонхона комплекси, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида туркия тажрибасидан фойдаланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ҳукуматлараро Комиссия йиғилишининг асосий якунларидан  бири шу бўлди.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Комиссия йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Азимов ва Туркия Бош вазири ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш бошчилигида ўтказилди.

Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техника, туризм, транспорт, коммуникация соҳасида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

“Бизнинг халқларимиз кўп асрлик тарих, умумий тил, анъаналар, ўхшаш удумлари билан муштаракдир. Туркия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг самарадорлиги умумий манфаатлар ва барча йўналишлар бўйича фаолият юритишда аниқ сиёсий мустаҳкамлик мавжудлиги томонидан жуда ўхшашлигидадир” дея таъкидлади туркия делегацияси раҳбари Й.Туркеш.

Шунингдек, у 2016 йил ноябр ойида Самарқандда ва 2017 йил Пекинда олий даражада бўлиб ўтган музокаралар ўзбек-турк муносабатларида янги саҳифа очганини таъкидлади.

Айнан, савдо соҳасида томонлар келаётган йилда икки мамлакатда ҳам талаб катта бўлган ўзаро кенг номенклатурадаги маҳсулотларни етказиб беришда иккиёқлама савдо ҳажмини бир неча маротаба кенгайтиришга келишиб олдилар.

Маълумот ўрнида, ҲАК йиғилиши узоқ танаффусдан сўнг бўлиб ўтди. Охирги йиғилиш 2008 йил Анқара шаҳрида бўлиб ўтган эди.

2016 йил натижаларига кўра мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси $1,2 млрдни ташкил этди.

Айни вақтда Ўзбекистонда турк капитали иштирокида 441 та корхона фаолият юритмоқда шу жумладан, 94 та қўшма корхона 100% туркия капитали асосида ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: