Ўзбекистонда Туркманистондан келувчи юк автомобиллари йиғим ставкалари ўзгарди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 6 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 318-қарорни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлигидан хабар қилишларича, қарор учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон автотранспорт воситаларидан йўл йиғимлари ставкаларини тенглик асосида қўллаш мақсадида қабул қилинган.
Хужжатга мувофиқ, учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан $175 миқдорида қўшимча йиғим ундирилади.