Ўзбекистонда туроператорлар сони 850дан ошди

Дата: 16:17, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туроператорлар сони 850дан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, “Miran Tashkent”, “Mochira International Service” ва “Voyage Sakvoyage” янги турфирмалари лицензиялар олишди.

Айни пайтда қўмита номига туроператорлик бизнеси билан шуғулланишга қарор қилган хусусий шахслардан аризалар келишда давом этмоқда.

“Бу Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг сайёҳлик тармоғига алоҳида эътибори, хусусий тармоққа қатор имтиёзлар берилгани, туроператорлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш тартиблари соддалаштирилгани, муддатлари қисқартирилгани ва бадаллар камайтирилганининг натижасидир”, - деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: