Ўзбекистонда ҳуқуқий масалалар бўйича 5 журнал ва 40 ортиқ газеталар чоп этилмоқда

Дата: 10:14, 30-03-2016.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳага ихтисослашган 5 журнал ва 40 ортиқ газеталар кўп минг сонда чоп этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” ихтисослашган нашриёти томонидан чоп этилган янги адабиёт тақдимоти пайтида очиқланди.

Вазирликдан маълум қилишларича, “Адолат” – республикадаги ҳуқуқий масалаларга ихтисослашган ягона нашриётдир. Деярли 25 йилда бу ерда 700 ортиқ номдаги 8 млндан зиёд адабиётлар нусхалари чоп этилди.

Шунингдек, мамлакатда ҳуқуқий маълумотларни интернет орқали етказиб бериш амалиёти ҳам йўлга қўйилган. Хусусан, “LexUz” порталида 37 мингдан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар жамланган. Миллий қонунчиликка доир ушбу электрон тизимдан ҳозирда 12 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: