Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини тайёрлаш тизими тўлиқ ўзгартирилади

Дата: 17:07, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар комплекси тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан 16 августда имзоланди.

“ИИВ Академиясида бир бўғинли тизим бўйича ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади, бунда талабаларга стипендия берилади ва моддий таъминот тўлаб берилади. Келажакда уч йилдан ортиқ хизмат фаолияти ўтаётган ходимлар учун ўқишнинг сиртқи шакли ҳам киритилади. Ўқишнинг бу шакли олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун 4 йиллик, олий маълумотли ходимлар учун тўлов-контракт асосида уч йиллик бўлади”, - дея таъкидланади хужжатда.

Асосийси Ўзбекистон ИИВ академияси келгуси ўқув йилидан бошлаб, талабаларни кундузги бўлимга кириш имтиҳонисиз махсус профессионал саралаш ва якка суҳбат асосида қабул қилади.

Кундузги бўлимга 600 нафар ва сиртқи бўлимга 200 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Мирзиеев ИИВ ихтиёрига қатор коллеж ва лицейларни ҳам топширди. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизими олий таълим муассасаларига тайёрлаш билан шуғулланади. 2020/2021 ўқув йилларидан бошлаб ИИВ Академиясига фақат ИИВга таалуқли бўлган лицейлар битирувчилари ҳамда ИИВ амалдаги ходимлари қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: