Ўзбекистонда Ucell абонентлари пулларини ўзлаштириб олаётган фирибгарлар тўдаси пайдо бўлди

Дата: 12:45, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остида фаолият юритаётган TeliaSonera швед-фин компанияси, унинг абонентлари пулларини ўзлаштириб олаётган фирибгарлар тўдаси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Компания абонентларидан баъзилари “Ucell билан орзулар сари” акцияси доирасида ютуқ чиққани ҳақида ёлғоқ қўнғироқ ва SMS-хабарлар ола бошлади. Уларда абонентлардан ютуқ солиғи сифатида бошқа рақамлар ҳисобларини тўлдириш сўралмоқда. Ucell ютуқлар билан боғлиқ барча солиқ ва йиғимларни мустақил равишда тўлайди ва абонентларидан ҳеч қандай пул талаб қилмайди!”, – дейилади компания хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: