Ўзбекистонда участка сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш жараёни якунига етмоқда

Дата: 11:25, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон бўйлаб президент сайлови бўйича вилоят округ комиссияларининг йиғилишлари ўтказилиб, уларда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида ушбу муҳим сиёсий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга масъул бўлган, коллегиал орган ҳисобланади. Участка сайлов комиссияларини сайловга камида қирқ кун қолганда округ сайлов комиссияси ташкил этади. Комиссия қанчалик эрта тузилса, сайловга тайёргарлик шунчалик пухта олиб борилади”, – деб таъкидланади МСК хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: