Ўзбекистонда учинчи шахслар солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўлаётган солиқ суммасини солиққа тортилувчи даромад деб ҳисоблаш таъқиқланди

Дата: 14:39, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда учинчи шахслар солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўлаётган солиқ суммасини солиққа тортилувчи даромад деб ҳисоблаш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу Ўзбекистон президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 октябрдан давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, учинчи шахслар томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган даромади ҳисобланмайди, давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилишини юритадилар.

Сурат манбаи: http://7news.uz/1162

Янгилик билан ўртоқлашиш: