Ўзбекистонда учинчи ёшлар маркази очилди

Дата: 18:11, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда учинчи ёшлар маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UzDaily.uz маълумотларига кўра, “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси филиалининг Ёшлар маркази очилиш маросими 22 ноябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган.

Ёшлар маркази учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тақдим этилган бўлиб, бино ёшлар қулай яшаши учун яроқли 500 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга.

Ёшлар марказида 20 нафар ўсмир қиз ва ўғил болалар яшаш учун жойлаштирилганига қарамасдан, бу ерда 40 зиёд кўмаккка муҳтож ёшларга хизмат кўрсатилмоқда. Булар – ҳаёт учун муҳим бўлган малакалар бўйича тренинглар, семинарлар, руҳий ва ҳуқуқий кўмак, шунингдек, таълим олишда ва ишга киришда ёрдам кабилардир.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатдаги биринчи Ёшлар маркази 2009 йилда Тошкентда ҳокимият кўмагида очилган эди. Иккинчи Ёшлар маркази 2013 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университети ётоқхонасида ташкил этилган. Бугунда бу ерда 15 ўсмир истиқомат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: