Ўзбекистонда учувчисиз мосламаларни (дронлар) олиб келиш ва улардан фойдаланиш таъқиқланди
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Россия телевидениясида “Ўзбекистон. Саҳро жавоҳири” фильми намойиш этилганидан кейин Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан бошлаб учувчисиз ўзиучар мосламалар - дронларни олиб келиш ва улардан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳаво кемалари учишлари ҳавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон ҳарбий ҳудудидан учувчисиз ўзиучар мосламалари орқали рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадларида кўзда тутилмоқда.
Божхона, солиқ, ички ишлар органлари ва чегара муассасаларига юқоридаги фактларнинг олдини олиш ва жавобгар шахсларни жавобгарликка тортиш топширилди.