Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмаларга давлат монополияси жорий этилади
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон республика ҳудудида учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланиш билан шуғулланувчи “Инновацион марказ” илмий-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишни режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат ишлаб чиқаётган қарор лойиҳасига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистондаги барча учувчисиз учар қурилмаларни фақат янги корхона ходими иштирокида ишлатиш мумкин бўлади. Учиш қурилмаларини сотиб олиш ҳам корхона билан келишилган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг аризалари асосида амалга оширилади”, - дея таъкидланади хужжат матнида.
“Инновацион марказ” Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси ҳузурида ташкил қилинади.
Корхона учувчисиз учар қурилмалардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш ва уларни қўллаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланади.
Шунингдек, корхона вазифалари доирасига учувчисиз қурилмалар иштирокида йиғилган маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлаш, уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчисиз учар қурилмалар учун дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш кабилар ҳам киради.