Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналари ишлаб чиқарилади

Дата: 14:33, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналари ишлаб чиқарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фейсбук саҳифасига таянган ҳолда.

“Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошидаги “Геоинновацион марказ” ДУК ҳамда Хитойнинг Shenzhen MicroMultiCopter ва BShark Holdings компаниялари Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналарини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар”, - дейилади хабарда.

Ҳужжат қўмита “Геоинновация маркази” ДУК ходимларининг Шэньчжэн шаҳрига (Хитой) ташрифи доирасида имзоланган.

Таъкидланишича, икки компания Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. Айтилишича, томонлар таълимий дастурларни ишлаб чиқиш, еминарлар ташкил этиш, мутахассислар алмашиш, учувчиси учиш технологиялари соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, хитой ширкати Ўзбекистонга зарур ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини етказиб бериш, ходимларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўлимларини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: https://kg.akipress.org/news:1437377

Янгилик билан ўртоқлашиш: