Ўзбекистонда ҳудудий дастурлар доирасида 13 мингдан зиёд лойиҳалар амалга оширилди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳудудий дастурлар доирасида 13 мингдан зиёд лойиҳалар амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида келтирилган.
“Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13 339 та лойиҳа амалга оширилди, 2,1 трлн. сўм кредит ўзлаштирилди, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, “Peugeot” ва “Citroёn” бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод барпо этилмоқда”, - дейилади хужжат матнида.