Ўзбекистонда ҳудудий кинотеатрларнинг етишмовчилиги муҳокама қилинди
Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон ҳудудларида кинотеатрларнинг етишмовчилиги масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Агентликда қайд этишларига кўра, муҳокама жараёнида ҳудудларда миллий фильмлар прокати соҳасида мавжуд камчиликлар муҳокама қилинган. Ҳусусан, бу ҳолат ҳудудлардаги туман ва шаҳар ҳокимиятлари кинотеатрларни хусусий мулкдорлар қўлига бераётганлиги, улар эса бу ерларни маиший хизмат уйларига айлантираётгани туфайли юзага келмоқда.