Ўзбекистонда ҳудудларни узоқ муддатли ривожлантириш режалари ўрганилмоқда

Дата: 17:12, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитасида узоқ муддатли ҳудудий ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқиш услубиятининг муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари аъзолари учун тренинг Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги (ЛБМА), Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ), Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ИПМИ) мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.

Инвестицияларни жалб қилиш ва самарали ўзлаштириш вазифаси Ўзбекистон президенти томонидан 21 июн куни видеоселектор мажлисида белгиланган эди.

Вилоятлар олдига 2030 йилгача тармоқлар ва вилоятларни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Узоқ муддатли ривожлантириш концепциялари тасдиқланганидан кейин, 3-5 йиллик давлат инвестиция лойиҳалари портфелига киради, улар эса, сўнгра, йиллик ривожлантириш дастурларига киритилади.

Тренингда вилоятларни ривожлантириш концепциялари лойиҳаларини ишлаб чиқишда жараёни бир неча босқичда бўлиб ўтиши таъкидланган. Булар концепцияни бевосита ишлаб чиқиш, унинг иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан баҳоланиши кабилардир.

Концепцияларнинг якуний версиялари ЛБМА билан келишилади, сўнгра Давлат инвестициялар қўмитаси томонидан президент Девонига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Сурат манбаи: https://en.wikipedia.org/wiki/Namangan_District

Янгилик билан ўртоқлашиш: