Ўзбекистонда ҳукумат таркибида ўзгаришлар бўлиб ўтди

Дата: 13:50, 06-07-2017.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ –  5 июлда Ўзбекистон президентининг фармон ва қарорлари билан ҳукумат таркибида қатор ўзгаришлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Президентнинг ПФ-3111 сонли фармонига мувофиқ, Вахид Исмаилов Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи лавозимидан бошқа ишга ўтгани муносабати билан озод этилди.

Давлат раҳбарининг ПҚ-5105 соли қарорига мувофиқ, Эркин Искандаров Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5109-сон фармонига мувофиқ Музаффар Салиев Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тасдиқланди.

Шу муносабат билан у ЎзР. Мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди. 

Президент фармонлари билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуранбоев Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат малаҳатчиси ва Олий мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди ва Жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари вазифасидан озод қилинди. 

Олдин Бош прокурорнинг ўринбосари бўлган Муротжон Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди (ПҚ-5103).

 Бекзот Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди (ПҚ-510).

Янгилик билан ўртоқлашиш: