Ўзбекистонда ҳукуматнинг вилоятлардаги ваколатли вакиллари пайдо бўлади
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳукуматнинг вилоятлардаги ваколатли вакиллари пайдо бўлади Ўзбекистонда ҳукуматнинг вилоятлардаги ваколатли вакиллари пайдо бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Улар Вазирлар Маҳкамаси таркибида Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилиниши доирасида жорий этилади.
Бунга доир қарор мамлакат ҳкукумати томонидан яқинда тасдиқланди.
“Янги департамент ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш билан шуғулланади”, - дейилади қарор матнида.
Бундан ташқари, янги таркибнинг вазифаларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳар бир ҳудуднинг минерал хом-ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар киради.
Айни пайтда департаментнинг бош мутахассислари Вазирлар Маҳкамасининг ўзлари ишлаётган ҳудуддаги ваколатли вакили ҳисобланади.


