Ўзбекистонда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди

Дата: 15:04, 12-02-2015.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) давлат раҳбари Ислом Каримов томонидан имзоланган мамлакат вазирлар маҳкамаси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарорга асосланган ҳолда.

Ҳукуматнинг янги таркиби президентга республика бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилди.

Эслатиб ўтамизки, январ охирида ҳукуматнинг олдинги таркиби мамлакатнинг янги парламенти қошида ўз ваколатларини топширган эди. Ўшанда парламент палаталари қўшма йиғилишида Мирзиёев яна бош вазир қилиб тасдиқланган эди. У ушбу лавозимни 2003 йилдан бери эгаллаб турибди.

Янги ҳукумат таркибида ҳалигача бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими бўлиб, бу ўринни молия вазири Рустам Азимов сақлаб қолди. Шнингдек, янги ҳукумат таркибида беш вазир ўринбосарлари лавозимлари, ўн тўрт вазир ва олти давлат қўмиталари раислари лавозимлари бор. Конституцияга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси лавозимига кўра ҳукумат таркибига киради.

Тасдиқланган янги таркибда Музраф Икромов адлия вазири этиб тайинланди, у ушбу лавозимда Нигматилла Йўлдошев ўрнига келди (январдан парламент сенати спикери этиб сайланган). Янгидан ташкил этилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигини олдин Давлат Алоқа қўмитаси раиси бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов эгаллади. Маданият ва спорт ишлари вазири лавоими эса ҳозирча бўш турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: