Ўзбекистонда улгуржи ва чакана тармоқларда дори-дармонлар устамасини пасайтириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда улгуржи ва чакана тармоқлар орқали сотилаётган дори-дармон ва тиббий буюмларга қўйиладиган устамалар даражасини пасайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилинг 1 августидан бошлаб янги тартиб жорий этилиб, унга кўра дори-дармон ва тиббий буюмлар улгуржи савдо учун асос баҳодан 10% ошмаган устама билан, чакана савдода эса сотиб олиш нархидан 20% ошмаган устама билан сотиш тартибини йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда”, – деб таъкидланади қонун лойиҳасида.
Бугунги кунда сотувлар улгуржи савдода 20% ошмаган ҳолда, чакана савдода 25% ошмаган ҳолда амалга оширилади.