Ўзбекистонда умумий қиймати $99 млндан ошиқ бўлган 18 янги текстил корхоналари ишга туширилади
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг августида Ўзбекистонда кенг турдаги текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 18 янги текстил корхоналари ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳаларнинг умумий қиймати $99 млндан зиёд. Янги қуватлар ёрдамида 1 мингдан ошиқ яни иш жойлари яратилади. Корхоналарнинг йиллик экспорт салоҳияти $43 млндан ошади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекенгилсаноат” ДАК техник сиёсат ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аваз Муҳитдинов.
Эслатиб ўтамизки, кейинги уч йилда Ўзбекистон енгил саноатида умумий қиймати $575,3 млн ва экспорт салоҳияти $215,8 млн бўлган 92 саноат корхонаси ишга туширилди. Натижада 11,6 минг янги иш ўринлари яратилди.