Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Дата: 15:12, 10-03-2015.

Тошкент.10 март. ЎзТАГ – Ҳукумат қарорига мувофиқ 14-15 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳашар март-апрел ойларида республиканинг бутун вилоятларида эълон қилинган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида бўлиб ўтади. Анъанага кўра, ҳашар “Наврўз” байрами арафасидаги сўнгги дам олиш кунлари ўтказилади.

Ҳашар қатнашчилари ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалаш, дарахтлар ва гуллар экиш, шунингдек, бошқа шу каби тадбирларда иштирок этадилар. Шунингдек, ёрдамга муҳтож кишилар ва оилаларга кўмак бериш ҳам режалаштирилган.

Ҳашар ўтказилиши муносабати билан вазирлик, муассаса ва бошқа ташкилотларга ходимларнинг бир кунлик иш ҳақларини “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиш тавсия этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: