Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Дата: 10:15, 22-08-2015.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 22 ва 23 август – Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.
Тадбир доирасида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, муқаддас қадамжолар, болалар майдончалари, йўллар, йўлкалар ва ариқларни тозалаш ва ободонлаштириш режалаштирилмоқда. 
Шунингдек, барча маҳалла ва тураржой массивларида гул, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш жойларни кўкаламлаштириш, дарахт шохларини кесиш ва оқлаш мўлжалланмоқда.
Ҳашардан тушган маблағлар ободонлаштириш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, эҳтиёжмандларга моддий ёрдам беришга йўлланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: