Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарида 12 млндан зиёд киши қатнашди

Дата: 09:29, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – 10 март куни Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойлиги бошланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ойликнинг марказий тадбири ўтган шанба куни бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган анъанавий ҳашар бўлди. Бу йил унда 12 млндан ошиқ киши иштирок этди”, - деб хабар тарқатди Тошкент шаҳар маъмурияти.
Ҳашар давомида 8 минг гектар ерлар ободонлаштирилди, 19 минг км. ариқлар тозаланди, 18 млн. дарахтлар парвариш қилинди. Бундан ташқари, шу куни “Маҳалла” хайрия жамғармаси ҳисобига давлат корхона ва ташкилотлари ходимларининг бир куник иш ҳақлари кўнгилли равишда ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: