Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ишига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари белгиланди

Дата: 17:17, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ишига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бошланғич синф ўқитувчилари, логопед ва логопедлик пункти мудири учун қуйидагича соатбай ҳақ белгиланди: олиф тоифадаги ўқитувчиларга 10749,6 сўм, биринчи тоифадаги ўқитувчиларга 10132,4 сўм, иккинчи тоифадаги ўқитувчиларга 9488,3 сўм, олий маълумотли ўқитувчиларга 8860,1 сўм, ўрта махсус тоифадаги ўқитувчиларга 8282,1 сўм.

Катта синфлар ўқитувчиларига эса олий тоифада бўлса соатига 8906,4 сўм, биринчи тоифадаги ўқитувчиларга 8077 сўм, иккинчи тоифадаги ўқитувчиларга 7564,5 сўм, олий маълумотли ўқитувчиларга 7065,9 сўм, ўрта махсус тоифадаги ўқитувчиларга 6610,9 сўм қилиб белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: