Ўзбекистонда умуртқа синишини даволашнинг янги технологияси ўзлаштирилди
Тошкент. 3 июни. ЎзТАГ – Республика нейрохирургия маркази мутахассислари остеопороз фонида ривожланадиган умуртқа синишини даволашнинг янги технологиясини яратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги сайтида эълон қилинди.
Кифопластика усулида даволанганда беъмор операциядан уч соатдан кейиноқ тўшакдан туради.
Операция пайтида жарроҳ беъмор елкасида митти тешикча қилади ва у орқали бу ерга махсус игна ёрдамида рентгеноскопия назорати ўрнатади. Игна тешигидан умуртқага махсус баллон киритилиб, у кейинчалик рентгеноконтраст қоришма билан тўлдирилади. Баллонча тўлиши баробарида умуртқа бўлаклари кўтарилиб, ўз жойига ўрнашади. Бундан ташқари, баллонча умуртқа ичидаги бўш пайларни зачлаб, бу ерни кўйинчалик “тўлдириш”га тайёрлайди. Шифокор баллончани бўшатиб, уни чиқариб олади ва кейин бўшаган жойга полиметилакрилатдан махсус цемент киритади.
Эслатиб ўтамизки, кифопластика – остеопороз фонида ривожланадиган умуртқа синишини даволашнинг янги технологиясидир. Унинг мақсади – синиш натижасида пайдо бўладиган оғриқни йўқотиш ва умуртқа бир қисми ёки бутун умуртқани қайта тиклашдан иборат.


