Ўзбекистонда ун ва булка нон нархлари ошмоқда ва янги пособиялар жорий этилмоқда

Дата: 09:56, 15-09-2018.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ун ва қолипли булка нон нархлари ошмоқда ва янги пособиялар жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакат аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорида айтиб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, қарорга мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1400 сўм этиб белгиланади. Кўрсатилган муддатдан бошлаб қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича сотилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.

Компенсация ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафака олувчига тўлаб берилади.

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи, ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши жорий этилади.

Бундан ташқари, 1 октябрдан бошлаб бошлаб 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги микдорларда тўланади:

бир нафар фарзанди бўлган оилага - 60%;

икки нафар фарзанди бўлган оилага - 100%;

уч нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган оилага - 140%;

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда қолипли нон нархлари сўнгги бор 2014 йилда ошган эди (600 сўмдан 650 сўмгача).

1ЭКИҲМ=184300 сўм

Сурат манбаи: из https://versiya.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: