Ўзбекистонда унча катта бўлмаган жўнатмаларни йўллаш бўйича ижтимоий стартап яратилди

Дата: 15:56, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Тошкент ОТМ бирининг битирувчиси унча катта бўлмаган жўнатмаларни саёҳатчилар орқали етказиб бериш бўйича ижтимоий стартап ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хизмат асосчиси Лазиз Каримовнинг сўзларига кўра, Сargo2share юки енгил бўлган саёҳатчиларни топиб, улар орқали унча катта бўлмаган жўнатмаларни йўллаш, ўз багажининг фойдаланилмаган килограммларини сотган ҳолда пул ҳам ишлашга имкон беради.

“Ғояни амалга оширишга бир неча ой кетди. Жамоамиз фойдаланувчига қулай интерфейс яратиш ва хизматдан криминал мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишни ўз олдига қўйган эди. Кўплаб маслаҳатлашув ва учрашувлар жараёнида қатор амалга ошириш вариантлари кўриб чиқилди, бунда хорижий тажрибадан ҳам фойдаланилди”, - дейди Лазиз Каримов.

Ҳозирги пайтда Cargo2share стартап ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтказилди. Хизмат асосчилари унинг келажагига ишонган ҳолда, хизматнинг майда юк жўнатмалари тармоғини ўзгартира олишидан умид қилмоқдалар. 

Бундан ташқари, Cargo2share хизмати ташкилотчилари Берлинда 8 ва 9 апрелда бўлиб ўтадиган Berlin Starup Camp 2016 конференцииясида ҳам иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: