Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 24 сентябрда байрам қилинади

Дата: 15:49, 18-09-2015.

Тошкент. 18 сентяб. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 24 сентябрда байрам қилинади, деб хабар қилади Газета.uz Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жума куни имзолаган қарорига асосланган ҳолда.

Қурбон ҳайити нишонланадиган 24 сентябр дам олиш куни деб эълон қилинди. 18 сентябрда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу ҳақдаги қарорга имзо чекди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрга (пайшанба куни) тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябр мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин”, – дейилади ҳужжатда.

Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Қурбон Ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: