Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан кириш имтиҳонлари кўчирилди

Дата: 16:34, 08-08-2019.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ - Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан кириш имтиҳонлари кўчирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ва Қурбон ҳайит байрами муносабати билан 2019 йил 11 августга мўлжалланган тест синовлари кўчирилади", - дейилади Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, имтиҳонлар қуйидаги саналарга ўтказилади (абитуриентлар ҳужжатларига кўра, келиш вақти ва тест топшириладиган жой ўзгаришсиз қолади): Қашқадарё вилоятида – 12 август, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида – 13 август, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 14 август, Бухоро вилоятида – 15 августда бўлиб ўтади.

 

Сурат манбаи: aniq.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: