Ўзбекистонда қурилиш бўйича кредитни қайтаришнинг имтиёзли муддати 18 ойгача чўзилди

Дата: 22:51, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қурилиш бўйича кредитни қайтаришнинг имтиёзли муддати 18 ойгача чўзилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Марказий банк бошқарувининг Адлия вазирлиги томонидан 1727-2 сон билан рўйхатга олинган қарори билан қонунлаштиришган.

Хужжатга мувофиқ, Аҳоли кенг қатламлари, жумладан, ёш оилалар учун турар жойлар қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қурилиш пудрат ташкилоти учун кредитни қайтаришнинг имтиёзли муддати 18 ойгача чўзилиши (олдин 12 ой) белгиланди.

Энди кредит олиш учун қурилиш пудрат ташкилоти объектнинг рўйхатга олингани ҳақидаги карточкаани тақдим этиши шарт эмас. Кредит олиш учун 1, 2, 4 ва 5 шакллари бўйича ҳисобот тақдим этилади.

Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати 3 банк кунидан ошмаслиги зарур (олдин 20). Агар банк кредит бермасликка қаоор қилса, бу ҳақида кейинги банк куни ичида (олдин 5 иш кунида) сабаби кўрсатилиб маълум қилиниши зарур.

Қарор 2015 йил 28 декабрдан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: