Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 9,7% ўсди

Дата: 17:18, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-июн ойларида жами
21588,8 млрд сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7%ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 6929,5 млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 32,1% ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,4%ни ташкил этди.

Кичик корҳона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 40,7%и ёки 8 787,9 млрд сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,1%ни ташкил этди. Ихтисослашган қурилиш ишлари ҳажми 11,2% ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 пунктига пасайди.

Қурилиш ишларининг ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш сурати Навоий вилоятида кузатилди. Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг энг қуйи улуши Самарқанд вилоятида қайд этилди – 1,1%.

Қурилиш ишларининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида, Навоий ва Самарқанд вилоятиларда кузатилди.

$1=7813,42 сўм


Сурат манбаи: https://vistanews.ru/economics/immovables/212579

Янгилик билан ўртоқлашиш: