Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 11,3% ўсди
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар томонидан 2,11 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич 2014 йил январ-июндагидан 11,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, тармоқнинг саноат умумий ҳажмидаги улуши 5,2% ташкил қилди.
Ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда, республиканинг йирик корхоналари томонилан шағал (+8,6%), қум (+9,8%), портландцемент (+12,6%), мармар, травертин, алебастр ва улардан олинадиган маҳсулотлар (+33,5%) ишлаб чиқариш кўпайди. Бир вақтнинг ўзида гипс (+7,7%), оҳак (+34,9%), бетон (2,8 карра), қурилиш эритмалари ва аралашмалари (3,6 карра) чиқариш ҳам ўсди.
Юқоридаги қурилиш материаллари билан бирга ўтга чидамли кровел черепица (+5,6%), керамик қурилиш ғиштлари (+15,9%), толали цемент маҳсулотлари (+17,7%), эшиклар, дераза ва алюминий ромлар чиқариш (+55,5%) ҳам кўпайди.


