Ўзбекистонда қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш чора-тадбирлари белгиланди

Дата: 10:47, 23-09-2019.

Тошкент. 23 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик ғовларни бартараф этиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнининг барча босқичларини жамоатчиликка ошкор этиш мақсадида қабул қилинди.

Хусусан, 2020 йил 1 июнгача Қурилиш вазирлигига марказлаштирилган молиялаштириш манбалари, жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан Тошкент вилоятида объектлар қуриш жараёнида тажриба тариқасида "Шаффоф қурилиш" Миллий ахборот тизимини жорий этиш топширилди. Тизим бутун мамлакат бўйлаб 2021 йилгача реал вақт режимида ишлаши керак.

Шунингдек, Қурилиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ва жамоатчиликни шаҳарсозлик ҳужжатлари ва ахборот билан онлайн таъминлаш имконияти мавжуд бўлган "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" жўғрофий ахборот тизимининг (геопортал) тест режимида 2020 йил 1 мартгача ишлаб чиқиш ва ишга тушириш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, "коррупциясиз соҳа" лойиҳаси ва қурилиш соҳаси шаффофлигини таъминлайдиган ахборот тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузиш режалаштирилган. Асосий вазифалар орасида Қурилиш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтиришга қаратилган "ижро назорати" (compliance control) тизимини жорий этиш киради.

Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантириш бўйича ташкил этилаётган марказ Қурилиш вазирлиги тизимида ахборот тизимлари, шунингдек, АКТни юритиш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Сурат манбаи: dono.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: