Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги давлат бошқаруви тубдан ўзгартирилади

Дата: 16:21, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги давлат бошқаруви тубдан ўзгартирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига, Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинмоқда.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасида тегишли фаолият турларини лицензиялаш функциясини Вазирликка ўтказган ҳолда Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази тугатилади.

Сурат манбаи: http://dyatlovo.grodno-region.by/ru/republic-ru/view/objem-stroitelstva-zhiljja-dlja-mnogodetnyx-semej-v-2018-godu-planiruetsja-udvoit-12819-2018/

Янгилик билан ўртоқлашиш: