Ўзбекистонда уруғ импортчилари божхона божларидан озод қилинди

Дата: 07:23, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғларини 2019 йил 1 июлгача божхона божларидан озод қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

 Имтиёзли рўйхатга 32 турдаги уруғлар, хусусан, мош, ер ёнғоқ, ёнғоқ, фасоль, карам, пиёз, чеснок, бодринг, томатлар, лавлаги, савзи, редис ва бошқалар кирди.

Имтиёз орқали олиб кирилган уруғлардан мақсаддан ташқари фойдаланилганда импортчилар бутун божларни қонунчиликда кўзда тутилган молия жарималарини қўшган ҳолда тўлайдилар.

Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистонда 2,3 млн тонна картошка, 8,2 млн тонна сабзовотлар, 1,5 млн тонна полиз маҳсулотлари, 1,2 млн тоннадан ортиқ узум ва  2 млн тонна мевалар ҳосили олинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: