Ўзбекистонда “қуруқ” услубда цемент ишлаб чиқариш ўзлаштирилмоқда
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги “Охангаронцемент” корхонаси асосида энергия тежовчи ва экологик жиҳатдан ҳавфсиз “қуруқ” услубда цемент ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Янги заводинг ишга туширилиши 2016 йилга мўлжалланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Лойиҳани молиялаштириш учун “Евроцемент груп” холдинги хитойнинг China CAMC Engineering Co., Ltd компанияси билан ускуналар етказиб бериш, лойиҳалаш, монтаж қилиш ва ходимларга иш ўргатишга доир қиймати $128 млнлик шартнома тузди.
“Евроцемент груп” сайтидаги маълумотга кўра, заводнинг лойиҳа қуввати йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Шартнома “қуруқ” услубда ценент ишлаб чиқариш учун зарур тўлиқ ускуналар мажмуини етказиб беришни кўзда тутади.
Лойиҳа доирасида цемент саноатидаги энг замонавий технологилардан фойдаланилади. Натижада янги заводда ишлаб чиқаришнинг энергетик самарадорлиги 2 бараварга, меҳнат унумдорлиги 3,5 бараварга ошади, атроф муҳитга етказиладиган салбий таъсир эса меъёрдагига нисбатан 2,5 бараварга камаяди.
“Евроцемент груп” холдинги президенти Михаил Скороходнинг сўзларига кўра, янги технологик платформага ўтиш амалдаги ишлаб чиқариш линияларини тўхтатмаган ҳолда амалга оширилади.