Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронти ветеранлари бепул тиббий қўрикдан ўтказилади

Дата: 13:31, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 15 апрелда Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронти ветеранларини бепул тиббий қўрикдан ўтказишга қаратилган акция бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Акция етти кун давом этади. Тадбирда 1800 мутахассис иширок этиб, улардан 300 атрофидаси республикадаги етакчи тиббий муассасаларнинг врач, профессор ва олимларидир. Улар ҳудудларда тиббий кўриклар ўтказадилар. Кўриклар офтальмология, жарроҳлик, травматология, ортопедия ва бошқа шу каби олти асосий йўналишлар бўйича ўтказилади. Тўшакка михланаб қолган ва ҳаракатлана олмайдиган кишилар учун кўчма бригадалар уйда тиббий кўрик ўтказади. Акциянинг қолган иштирокчилари марказий туман кўппрофилли поликлиникаларига транспорт ёрдамида олиб келинади”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: