Ўзбекистонда қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиги мажбурий суғурта қилинади

Дата: 21:13, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиги мажбурий суғурта қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, қутқарув хизматлари ва бўлинмалари қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом ҳукуматнинг 2015 йил 22 июндаги қарори билан тасдиқланган.

Хужжатга мувофиқ, қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиги мажбурий суғурта объекти ҳисобланади. Айни пайтда суғурта ҳолати билан маънавий зарар қопланмайди.

Суғурталаш суғурталанаётган шахснинг ҳаёти ва соғлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича бир йиллик шартномаси асосида амалга оширилади.

Унинг амал қилиш муддатида суғурталанувчи уч иш куни ичида суғурта қилувчи томонга шартномадаги маълумотларга киритилган ўзгартишлар ҳақида хабар қилиши зарур. Бунда, зарур ҳолларда қўшимча суғурта шартномаси тузилади. Суғурта мукофоти миқдори ўзгарган шартлардан келиб чиқиб ўзгартирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: